Атроф муҳит ва барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик
8 июн куни эрталабданоқ институтимизда ўзгача шукуҳ ва руҳ ҳукмрон бўлди. Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ)қошидаги инновация ва илмий тадқиқотлар кластерининг очилиш маросими ўзгача тарзда кечди.
Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Уришевич Мажидов, Республика сув хўжалиги вазири Шавкат Раҳимович Хамраев сингари бир қатор нуфузли шахслар, хорижлик меҳмонлар иштирок этишди. Ректор Ў. Умурзаков марказнинг очилиши нафақат институтимизда, балки республикамиз ва бошқа ҳамкор мамлакатлар учун ҳам катта аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтдилар.
Маълумки, 2017 йил 23-августда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) ва Марказий Осиё ҳудудий экологик маркази (МОҲЭМ) ҳамкорлик ҳақидаги меморандумга имзо чекилиб, унга мувофиқ илғор билимлар ва илмий тадқиқотларнинг маркази ташкил қилинганди.
Меморандумнинг асосий пунктлари Марказий Осиёдаги сув-ер ресурсларини бошқариш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги лойиҳа ва дастурларини амалга ошириш да кучларни бирлаштиришга йўналтирилган.
Институтимиз қошидаги инновация ва илмий тадқиқотлар кластери маркази ўқитувчи талабаларнинг кўрсатилган соҳалардаги лойиҳаларини амалга оширишга жалб этиш имкониятини беради. ТИҚХММИда Марказий Осиё ҳудудларидаги бешта мамлакатдан келган талабалар таълим оладилар.
Мазкур марказнинг мақсади ноу-хау яратиш ва уларни талабалар ва ёш тадқиқотчиларга етказиш орқали ривожланиш бўйича лойиҳаларнинг натижавийлиги ва барқарорлигини таъминлаш ҳисобланади. Шунингдек, илмий фаолиятини омма орасида ёйиш, мантиқий ҳамда таҳлилий фикрлаш орқали мамлакатларни ҳамкорликка чорлаш ва тадбиқ қилиш ҳам ана шу мақсаднинг узвий бир қисмидир. Хорижий мутахассислар орасида тўғри мулоқотни олиб бориш маҳорати ва тақдим қилиш калит мақсадлардан бири ҳисобланади.
Худди шу асосдаги вазифаларга қуйидагилар киради.
- Лойиҳаларнинг тезкор бошқариш ва маъмуриятдан ўтказиш жараёнини ўзига фаол, истиқболли талабаларни жалб қилиб, бевосита олийгоҳда ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.
- Лойиҳаларни стратегик режалаштириш, ташаббускорлик бўйича ёш мутахассисларнинг стратегик малакаларини ўстириш, ресурслар ва молиявий манбаларни мобилизация қилиш, лойиҳавий ҳужжатларни тузиш, иш бўйича ёзишмалар ва музокаралар олиб бориш малакаларини ўстириш, донорлар билан ишлаш ва муомала қилиш, сметалар тузиш.
- Мутахассиснинг иш имиджини шакллантириш бўйича МОҲЭМ ва ТИҚХММИнинг лойиҳавий ва илмий потенциали тажрибасини узатиш тўғри резюме ёзиш, тадқиқот қила олиш маҳорати, интервьюдан ўтиш малакалари, касбий, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ва ёш олим ва мутахассисларнинг касбий тармоқларини ривожлантириш.
- Танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантириш, илмий тадқиқот олиб боришга бўлган ёндашувлар, миқдор ва сифат тадқиқотларини олиб бориш, маълумотларни таҳлил қилиш, ва ишлов бериш ҳамда эътиборли эссе ва мақолалар ёзиш муҳим ва стратегик вазифа ҳисобланади.
Шунингдек, тадбирларнинг ташкил этишда мавжуд лойиҳалар ишида ҳамкорлик қилиш ва фаол ҳамда ёш мутахассисларни жалб этиш, TED форматида тақдимотлар, айлана столлар, мунозаралар, мастер класслар ўтказиш, тадқиқот ёндашувлари бўйича кўрсатма ва илмий йўналишлар бериш, халқаро экспертлар, ТИҚХММИнинг собиқ талабалари ва хорижда ўқиган бошқа олийгоҳларнинг собиқ талабалари ва ишлаб чиқариш мутахассисларнинг жалб этиш марказнинг методологик асосларини белгилайди. Айни пайтда ёшлар ўртасида конкурслар ўтказиш ва хорижий олийгоҳларга хужжат топширишда ва стипендияли дастурларда иштирок этиш учун ҳужжат топширишда маслаҳатлар бериш ҳам унинг таркибига киради. ТИҚХММИ ва Марказий Осиё халқаро экологик форум ташаббуси атроф муҳит ва барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорликнинг моҳиятини тўла ифода этиши билан қийматлидир.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов